Касаба уюшмаларининг мамлакатимизда “Бир мақсад йўлида бирлашамиз” шиори асосида меҳнатсевар, заҳматкаш халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муносиб меҳнат қилиб, дам олиши, тўкин яшашига алоҳида эътибор қаратаётгани яққол далилдир

Бугун, 11 ноябрь - “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари!” шиори остида туман 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма фаоллари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Байрам муносабати билан ишловчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифода этиш, касаба уюшма аъзоларини хуқуқий билимларини ошириш, жамоа шартномаси орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишловчи ходимларга иш ҳақини ўз вақтида берилишини назорат қилиш, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш режалаштирилди. Касаба уюшма аьзолари билан яқиндан ишлашда, ўзининг тиришқоқлиги, жонкуярлиги ва ҳалол меҳнати билан обрў қозонган фаоллар, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўкитувчиси“ кўрик танлови ғолиби Гулруҳ Тошбоева, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк таьлими ходими” фахрий унвони соҳиби Маъмура Султоновалар туман бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Кейинги йилларда тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Биргина Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси мисолида оладиган бўлсак, тиббиёт ходимлари ва беморлар учун зарур шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти яхшиланди.

Бугун Косонсой туманидаги 6-сонли олавий шифокорлик пунктида тиббиёт ходимлари ҳамда фахрийлар билан бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокими Дилмурод Қодиров бугунги таҳликали замонда тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, шунга муносиб аҳоли розилиги йўлида фаолият юритиш лозимлигини таъкидлади. Соҳадаги ўзгаришлар, шифокорлар меҳнати эътироф қилиниб, фаолиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.

Мулоқот якунида фахрийлар ва меҳмонлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шифохона ҳудудига манзарали ва мевали мевали дарахтлар экишди. Гул кўчатлари ва қаламчалар ҳам ўтқазилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғига асосан Каримова Райҳонахон Самарахоновна Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

▫️Райҳонахон Каримова 1975 йилда Чуст шаҳрида туғилган. 1995 йилда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти, 2016 йилда Наманган давлат университитети, 2018 йилда НамДУ ҳузуридаги олий малакали педагогларни қайта тайёрлаш ҳудудий марказини тамомлаган. ▫️Райҳонахон Каримова меҳнат фаолиятини 1997 йилда Косонсой туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида математика фани ўқитувчилигидан бошлаган.

▫️1997-2009 йилларда Косонсой туманидаги 45-сонли, 2009-2013 йилларда 5-сонли мактабда математика фани ўқитувчиси, 2016-2019 йилларда Косонсой туманидаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасида мудира, 2019-2020 йилларда Косонсой туман мактабгача таълим бўлим мудири ўринбосари, 2020-2023 йилларда Косонсой туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.

☑️ Тайинловга қадар Янги Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси 2023 йил 9 ноябрь куни соат 14:00га чақирилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

  • Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси 2023 йил 9 ноябрь куни соат 14:00да Косонсой туман мажлислар залига чақирилсин.

 

  • Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

 

  • Косонсой туман ҳокимининг 2023 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
  • Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириш лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида.
  • Куз-қиш мавсумига тайёргаллик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги ПҚ-118-сон Қарорининг туманда ижроси тўғрисида
  • «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида.
  • Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди раисининг ахбороти тўғрисида.
  • 2023 йил давомида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутатлари томонидан чиқарилган депутатлик сўровлари ижроси таҳлили тўғрисида
  • Бошқа масалалар.

 

Туман ҳокими:                  Д.Кадиров

абиатининг гўзаллиги, ҳавосининг тозалигию, сувларининг шифобахшлиги билан танилган “Косонсой  санаторияси”ни янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ташаббуси  билан "Яшил макон" умуммиллий  лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида сиҳатгох ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, бўш турган ер майдонларига 80 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.Яхши ният билан  бошланган лойиҳага, муассасанинг  ишчи ходимлари ва дам олувчилари ҳам ўз хиссаларини қўшдилар.

“Табиат ва унинг барча неъматлари инсониятга берилган бебаҳо инъомдир. Тоза ҳаво, ям-яшил далалар, боғ-роғлар, дарахт¬лар, турли хил ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва бошқа тирик организмларнинг барчаси ўзаро уйғунлашиб гўзал табиатни ташкил қилади. Табиатга қандай муносабатда бўлсак, у ҳам бизга шундай муносабатда бўлиши тайин”, дейди сиҳатгох дам олувчиси Нуриддин ота Асқаров.

Табиатнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган яшилликни асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, табиатга қандай муносабатда бўлсак, у ҳам бизга шундай жавоб қайтаради.