Янгиликлар
Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Косонсой туман босқичи ўтказилди. Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивальда ўғил-қизлар маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан 6 йўналиш бўйича 6-10 ёш ва 11-14 ёш тоифасида баҳоланди.
☑️ Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш бўйича ўтказилди:
1️⃣ “А” гуруҳи: Классика — фортепиано, торли, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;2️⃣ “В” гуруҳи: Вокал — анъанавий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;3️⃣ “С” гуруҳи: Миллий чолғу — торли, чертиб, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;4️⃣ “D” гуруҳи: Рақс ва бадиий гимнастика — миллий, балл ҳамда замонавий рақслар, буюм (тасма, копток, ҳалқа, арғамчи) билан ва усиз турли нафис гимнастика ва рақс машқларини мусиқа остида бажариш;5️⃣ “Е” гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат. Тасвирий санъат йўналишига — графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни. Амалий санъат йўналишига — ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;6️⃣ “F” гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига — шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига — ҳикоя, эртак киради.
Ушбу йўналишларда икки ёш тоифасида ғолиб деб топилган иштирокчиларга Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди.
Бугунги кунда Косонсой туманида истеъдодли, иқтидорли ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. Ёшларнинг илм олишга бўлган иштиёқи, изланишлари ва ўз устида мунтазам ишлаши қувонарли ҳол, албатта. 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Тўхтабоева ҳам ана шундай иқтидорли, келажаги порлоқ ўқувчи ёшлардан.
Бугун, Косонсой туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида истеъдодли ёш ижодкор Нилуфар Тўхтабоеванинг "Ҳарир туйғулар" номли илк муаллифлик китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Косонсой тумани ҳокими ўринбосари Н.Аҳмедова, “Усмон Носир” номидаги нашриёт директори А.Жўраев, истеъдодли шоира, Нилуфарнинг устози Насиба Дилрозлар сўз олиб, ушбу китоб маъно-мазмуни, адабиётимиздаги ўзига хослиги, муаллифнинг бадиий топилмалари, маҳорати ҳақида сўз юритдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу китоб ёш ижодкор Нилуфарнинг биринчи китоби бўлиб, муаллиф ватан, ота-она, устозларга эҳтиромдан иборат энг сара шеърларини ўз ичига олган.
Тақдимот давомида Нилуфар Тўхтабоева ўз ижодий шеърларидан ўқиб берди. Ижодий учрашувга айланиб кетган тақдимотда барча яхши таассурот қолдирди. Маълумот учун, Нилуфар Тўхтабоева "Зулфияхоним издошлари" номли танловининг Косонсой туман босқичида “Жамоатчилик” йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олган.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 ноябрдаги ""Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги топшириқ хатига асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Косонсой туман ҳокимлиги фаоллар залида семинар ташкил этилди.
Семинарда маҳалла раислари, ижтимоий ходимлар, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаолллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда қатнашчиларга мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 596-сонли Қарори мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартиришлар, ариза намуналари, далолатнома намуналари ҳамда фуқаролар томонидан берилиши мумкин бўлган эҳтимолий саволлар учун савол-жавоб намуналари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Бугун, «Ёш китобхон» танловининг 10-14 ва 15-19 ёш тоифасида Наманган вилояти босқичи якунланди. Танловда маҳаллалардан чиққан китобхон ёшлар иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди. Унда 15-19 ёш тоифасида Косонсой тумани «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи Меҳмонов Акбарали Акмал ўғли фахрли 2-ўринни эгаллади.
Акбаралини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз.
2023-йилнинг январь-сентабрь ойларида Наманган шаҳрида қиймати 2 трлн. 958,7 млрд. сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 116,6 %ни ташкил этган.
♻️ Ишлаб чиқарилган истеъмол маҳсулотлари ҳажмида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 1 трлн. 219,2 млрд. сўмни, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 1 трлн. 739,5 млрд. сўмни ташкил этган.










