Янгиликлар
Мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Наманган вилоятида аҳоли пунктларида экологик вазиятни яхшилаш, ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида вилоят ва туман-шаҳар прокуратуралари ходимлар ҳам иштирок этиб, кўчатлар экишмоқда.
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Косонсой тумани “Испарон” массиви ҳудудида 10 гектар ер майдонида «Прокуратура боғи» ташкил этилиб, бир кунда 2000 дан зиёд манзарали ва мевали кўчатлар экилди.
Тадбирда вилоят прокурори У.Мадраҳимов, Косонсой тумани сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман прокуратураси ходимлари, вилоят Экология бошқармаси ҳамда туман Ободонлаштириш ходимлари ходимлари иштирок этди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди. (https://president.uz/uz/lists/view/6833)
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг қайд этишича, президентга бу орден «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.
«Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан. Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этади», — деди давлат раҳбари.
Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан “Жаҳолатга қарши маърифат", "Шукроналик" ва "Тинчликни қадри" мавзуларида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида «Тинчлик ва шукроналик — олий неъмат» мавзусида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Суҳбат давомида давлат раҳбари томонидан «Инсон қадри учун!» тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳар бир фуқаро учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди.
Айрим ҳудудларда нотинчлик, беқарорлик, хунрезлик ҳукм сураётган бир вақтда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрига етиш зарурлиги таъкидланиб, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ёт ғоялар таъсирларидан ҳимоя қилиш, ёшларни ўз қатъий қарашлари ва эътиқодига эга, маънавий баркамол этиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, ҳудудлар ободлиги ва яшил маконларни кенгайтириш борасидаги ишларда барча фуқаролар фаолликка чақирилди.
Наманган вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан Имоммуҳаммадов Акмалхон Анвархўжа ўғли Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари - камбағалликни қисқартириш ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
📌 Акмалхон Имоммуҳаммадов 1997 йилда Косонсой туманида туғилган. 2020 йилда Тошкент давлат аграр университети тамомлаган. Мутахассислиги ўрмончилик, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш.
▫️Акмалхон Имоммуҳаммадов меҳнат фаолиятини Косонсой давлат ўрмон хўжалигида бошлаган. 2019-2022 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигида етакчи мутахассис лавозимларида ишлаган.
▫️Тайинловга қадар Косонсой тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Холматов Аскаржон Рахиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди
▫️У 1972 йил Наманган вилоятида туғилган. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аскаржон Холматов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.











