Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди. (https://president.uz/uz/lists/view/6833)

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг қайд этишича, президентга бу орден «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.

«Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан. Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этади», — деди давлат раҳбари.