Туман ташкил топган сана

-

“29” сентябр 1926 йил

Ҳудуди (ер майдони)

-

0,52 минг кв.км

Чегара узунлиги

-

47,5 км

- Қирғизистон Республикаси билан

-

47,5 км

- Наманган шаҳар билан

-

32 км

- Янгиқўрғон тумани билан

-

10 км

- Тўрақўрғон тумани билан

-

32 км

Аҳоли сони (01.01.2023й.)

-

222,7 минг киши

шундан,

 

 

- шаҳар аҳолиси

-

133,9 минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

60.1 %

- қишлоқ аҳолиси

-

88,8  минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

39,9  %

Аҳоли зичлиги (1 кв.км.га)

-

406,3 киши

Туманга бўйсунувчи шаҳарлар

-

 0  та

Шаҳарчалар (шаҳар типидаги посёлкалар)

-

10 та

Аҳоли пунктлари

-

42  та

Маҳалла фуқаролар йиғинлари

-

59 та

Хонадонлар сони

-

38 143 нафар

Оилалар сони

-

57 852 нафар

 

Косонсой тумани тўғрисида маълумот

 

Наманган вилояи Косонсой тумани Фарғона водийсининг шимолий қисмида жойлашган. Умумий ер майдони 0,52 минг км.кв, шимолдан Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Ала буқа тумани, шарқдан Янгиқўрғон тумани, ғарбдан Чуст тумани билан ва жанубда Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманлари билан чегарадош бўлиб, Қирғизистон Республикаси билан умумий чегара узунлиги 47,5 км. 9.0 минг  гектар  яйлов, 3.2 минг гектар км боғлар, 16.9  минг га экин майдонлари, 9.2 минг га фойдаланилмайдиган ерлар, 4.6  минг га аҳоли  томорқа ер майдонларидан иборат, рельефи асосан текислик-тоғ минтақалилик характерига эга. Ер юаси шимолдан-жанубга ва ғарбдан-шарққа томон пасайиб боради, денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 650-950 м. 

Туман ҳудудида 2 та сув омбори:  Ертикан  ва Қорасув сув омборлари мавжуд, 15.0 млн.м.куб сув тўплаш имкониятига эга, шунингдек 1 та қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти  Ала Бука тумани ҳудудида жойлашган 165 млн.м.куб сув тўплаш имкониятига эга Косонсой сув омборидан фойдаланилади.. Туманнинг қўлай иқлими иқтисодиётнинг аграр тармоғини, соғломлаштириш муассасаларини ҳамда туризмни ривожлантиришга кенг имкониятларни яратади. Экологик жиҳатдан сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаб саноатини ривожлантириш имкони мавжуд.

Туманда кўплаб археологик ёдгорликлар, қадимги Косон шаҳри жойлашган “Муғқалъа” ёдгорлигидан ташқари Тергачи қишлоғида “Ноғортепа”, Гўрмирон қишлоғида Эски қабристон, Равот қишлоғида “Навжартепа”, “Дукортепа” каби тепалар ўтмишнинг гувоҳи бўлган ва халқимизнинг узоқ кўҳна тарихидан хикоя қилувчи археологик ёдгорликлар ҳисобланади. “Косонсой”, “Оби хаёт”, “Фахрийлар”, “Нодирабегим” сиҳатгоҳлари, туманда таваллуд топган диний ва дунёвий алломалар машҳур кишилар Абдулло Абдулҳамид Саъднинг “Ўрта Осиё” қомуси китобида кўҳна Косондан  X-XVI асрларда етишиб чиққан ўн битта Косоний тахаллусли фиқҳ донишмандлари, муҳандис ҳамда адабиётшунос олимлар зикр этилган.

 Жумладан, машҳур ҳадисшунос Аҳмад Сулаймон ибн Наср Муҳаммад ал-Косоний, фикҳ донишманди, қорилик санъати ислом дунёси уламоларидан Абу Бакр ал-Косоний ва бошқа кўплаб Косоний ва бошқа кўплаб Косоний олим ва уламолар ўтмиш шарқ халқлари маънавияти, маърифати ва тарихида жуда муҳим мавқеъга эга бўлган. 

Туманни 23 дан ортиқ тарихий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжолари, меъморлик обидалари ва зиёратгоҳлари мавжуд, шундан водийдаги энг машҳур ёдгорликлардан бўлган, XVIII асрда бунёд қилинган “Жомеъ масжиди”, эски Косон шаҳри ўрнидаги Муғқалъа харобалари яқинидаги “Садпири Комил” қабристони, Шайхон қишлоғидаги XVIII асрга мансуб “Юсуфхон тўра мақбараси”, “Чинор бобо”, “Маҳдуми Аъзам  зиёратгоҳи”, “Султон Малик Мербахш” мақбаралари шулар жумласидандир.Туманда қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан пахта, ғалла, мева-сабзавот, дуккакликлар кўп етиштирилади, шунингдек, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик анча ривожланган.