Косонсой туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича фаолият олиб боради.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Иминов, туман сектор раҳбарлари ва масъул ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, бу борада таъсирчан чоралар кўриш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳни ташкил этишдан асосий мақсад куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига кўмир захираси вақтида етказиб бериш, газ, электр ва сув муаммоларини ўрнида бартараф этишни таъминлаш.

Ер ҳисоби ва кадастр хизматларини яхшилаш борасида аниқ вазифалар давлатимиз раҳбари ҳузурида шу йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган муҳокамада белгилаб берилди.

Мазкур мажлис ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалаларига бағишланди.

Унда соҳада қилинган ислоҳотлар эътироф этилди, кўпроқ бажарилиши лозим бўлган аниқ ишларга тўхталиб ўтилди. Хусусан 146 минг километр ички йўллар ва атрофидаги ерларнинг ҳужжати йўқлиги таъкидланди.

Сув хўжалигида ҳам шу аҳвол. Сув ҳавзалари, канал ва коллекторлар атрофидаги бўш ерларни аукцион орқали аҳоли ва тадбиркорларга бериш мумкинлиги айтилди. Бироқ, бугунги кунда 827 минг гектар сув фонди ерларидан фақат 380 минг гектарининг кадастр ҳужжатлари бор.

Шу боисдан йўл ва сув фонди ерлари кадастрини якунлаб, улардан фойдаланишга шароит яратиш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари кадастр хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, одамларга танлаш имконини бериш, яъни ҳоҳласа хусусий секторга, ёки давлат идорасига мурожаат қилиши мумкинлиги таъкидланди.

Шубҳасиз, бу ҳозирги давр талаб этаётган муҳим вазифа - рақобат муҳити бўлса, давлат хизматлари кўрсатиш сифати янаям яхшиланади, қулайлик ошади.

Иқтидорли, истеъдодли қизларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Косонсой тумани саралаш босқичи ўтказилди.

▫️Унда 14-30 ёшгача бўлган иқтидорли, зукко ва ташаббускор қизлар адабиёт, санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн), маданият, таълим, фан, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича иштирок этишди.

☑️ Танлов якунлари бўйича 7 та йўналишда 7 нафар қизлар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

📚 Адабиёт йўналиши – Олимхонова Муслима (8-мактаб);🎼 Санъат йўналиши – Усубжонова Мадина (22-мактаб);📘 Таълим йўналиши – Аҳмаджонова Муҳайё (Тошкент тиббиёт академияси);⛹️‍♀️ Спорт йўналиши – Мамажонова Шодиёна (38-мактаб);🎙 Жамоатчилик йўналиши – Тўхтабоева Нилуфар (6-мактаб);📖 Маданият йўналиши – Норбоева Оҳиста (22-мактаб).

Косонсой туманида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган семинарда прокуратура, ички ишлар, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, маҳаллаллар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирокчиларга “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу бўйича ҳамкорликда чора-тадбир белгилаш, ижтимоий профилактикани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, амалиётда учраётган муаммоли вазиятларда қандай йўл тутиш ва бошқа муҳим маълумотлар беришди.

Урганч шаҳрида сув полоси бўйича 2010-2011 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Хоразм вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирлган спорт мактаби сузиш ҳавзасида бўлиб ўтган мусобақада жами 11 жамоа совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақа финалида Наманган вилояти жамоаси хоразмлик тенгқурлари билан куч синашиб, 16:9 ҳисобида ғалаба қозонди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Кучли учликка Тошкент шаҳри жамоаси якун ясади.

Қувонарлиси, ғолиблар сафида Косонсой туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Султонхонова Сабрина ҳам бор. Ушбу муваффақият билан ҳамюртимизни табриклаймиз.

Шунингдек, ўғил болалар жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳам муросасиз руҳда кечди. Финалда Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри жомоалари ўзаро куч синашиб, қарама-қарши ҳужумлар остида кечган ўйин 15:12 ҳисобида наманганлик спортчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Мазкур мусобақада 3-ўрин Сирдарё вилояти жамоасига насиб этди.

Мусобақалар сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медал ва эсдалик совғалари топширилди.