Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Бугун Косонсой туманида ҳам кузги шудгорлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Косонсой туманидаги Қуқумбой ММТП ҳудудига қарашли “Мусоариқ тонги” фермер хўжалигида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш юзасидан кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш, ерга-ер қўшиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш, тўқсонбости экинларини экиш тадбирини сифатли ўтказишга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига ташкилотлари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари, механизаторлар иштирок этишди. Семинарда 2024 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлар ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича долзарб вазифалар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Тадбирда ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши ҳамда ҳайдов тўғри ташкил этилиши доимо назоратланиши тўғрисида тавсиялар берилди.

Семинар давомида шудгорлаш, ерга ер қўшиш, дала четларига кўчат экиш, дала маданияти, ички ариқларни тозалаб чопиш ва бетонлаштириш, боғ оралари ҳамда карта қирғоқларига тўқсонбости усулида экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва унинг истиқболлари, шу билан биргаликда ҳоким ёрдамчиларига керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Юртимизда ҳар йили 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонланади.

Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиб келаётган барча ички ишлар органлари ходимларини, осойишталигимизни сақлашга улкан ҳисса қўшаётган тинчлигимиз посбонларини бугунги шонли байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

Бахтимизга ҳамиша омон бўлинг, муҳтарам ички ишлар ходимлари!

Косонсой тумани ҳокимлиги

Наманган вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Косонсой туманидаги 45-сонли махсус “Нурли маскан” интернат мактабида ўтказилган мусобақада 14-19 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирок этиб, спортнинг пара-енгил атлетика, пара-шашка ва пара-шахмат спорт тури бўйича куч синашишди.

Якунда фахрли ўринларни олган ўқувчиларни Наманган вилоят ИИБ ХПБ бошлиғи подполковник Ф.А.Холматов томонидан тақдирланди. Ғолибликни қўлга киритган ёшлар республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ўтган йили Наманганда илк маротаба «Халқаро асал фестивали» ташкил этилди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ташриф буюрган 300 дан зиёд тажрибали асаларичилар иштирок этди.

Бу йил ҳам 27–29 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Aфсоналар водийси» тематик паркида II халқаро асал фестивали ўтказилади.

Фестивал доирасида «Имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга асал улашамиз» акцияси ўтказилиб, 2 тоннадан ортиқ асал бепул тарқатиш кўзда тутилган.

Таниқли санъаткорлар иштирокида галаконцертлар намойиш этилади.

Иштирокчилар мутахассислар томонидан етти йўналиш бўйича баҳоланади ва ғолиблар вилоят ҳокимлиги, вилоят туризм бошқармаси томонидан таъсис этилган совринлар билан тақдирланади.

Солиқ Қўмитаси Ахборот хизматининг маълумотига (https://t.me/soliqnews/11716) кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан: ☑️ Солиқ тўловчиларнинг танловига кўра ҚҚС, АОС, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини Солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш тартиби жорий этилади.

Бунда солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёки ҳисоботни қайта ишлаб, солиқ органларига тақдим этади. Айрим солиқ ҳисоботлари Солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантирилади

☑️ Сотув чекларини расмийлаштиришдаги техник хатоликларга тузатиш киритиш муддати кейинги солиқ ҳисоботларини топшириш даврига қадар узайтирилади (20.10.2023 й.).