Косонсой туманида бу йил 3480 гектарда шундай усулда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 1369 гектари август - сентябрь, 2111 гектари кейинги ойларда экиш учун тайёрланади. Пиёз, саримсоқпиёз, турли кўкатлар, редиска, карам каби маҳсулотлардан мўл ҳосил олиш учун энг муҳим агротехник тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу муносабат билан ташкилланган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Анваржон Гаппаров, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Имомов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва бошқалар иштирок этишди.

Семинар давомида экинларни зараркунанда ҳашорат ва касалликлардан сақлаш учун ўсимликлар карантини ва ҳимоя қилиш бўлими томонидан керакли тавсиялар берилди. Тажрибали деҳқонларнинг йўл-йўриқлари тингланди.

Бугунги кунда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг фаоллар залида умумтаълим мактаблари директорлари ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарлари, туман ИИБ масъул ходимлари иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик масалалари юзасидан кенгайтирилган  муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев томонидан масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.

Тўлқин Жабборов 1996 — 2004 йилларда Наманган вилоятига раҳбарлик қилган. 2000—2005 йилларда Олий Мажлис депутати этиб сайланган.

Вилоятда, хусусан, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ободонлаштириш билан боғлиқ кўплаб ўзгаришлар Тўлқин Жабборов шахси билан боғланади.

Жумладан, Наманган шаҳридаги машҳур фаввора, “Паҳлавон” спорт мажмуаси, “Кичкинтойлар боғи”, Боулинг маркази, “Жаҳон” бозори каби иншоотлар қурилиши, вилоят театри, шаҳар-туманлардаги тез тиббий ёрдам бўлимлари капитал таъмири, Жийдакапа ва Янгиқўрғон йўлларининг кенгайтирилиши, замонавий тиббиёт ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилиши ушбу йилларда амалга оширилган.

Тўлқин Жабборов бугун, 4 октябрь куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. У 73 ёшни қаршилаган эди.

Ахунбабаев Бахтиёр Латифханович 2021 йилдан тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно мақол бор. Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилган. Бу нақл бежиз айтилмаган, негаки мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас.

Косонсой туманининг Қуқумбой ММТП ҳудудидаги “Тошлоқсой олтин толаси” фермер хўжалигида “2023 йил ҳосили учун “тўқсонбости” усулида экспортбоп сабзавот экинлари экиш ишларини тизимли ташкил этиш” бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.

Ушбу семинарда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари, уста деҳқонлар, ҳоким ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари қатнашдилар.Семинарда тўқсонбости экинларини экиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Маълумот учун, Косонсой туманида 2024 йил ҳосили учун жорий йил куз ойларида, 3480 гектар экин майдонларига пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 1369 гектар майдонда экиш ишлари якунланди. Айни кунларда қолган майдонларда экин экиш ишлари олиб борилмоқда.