Косонсой туманида бу йил 3480 гектарда шундай усулда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 1369 гектари август - сентябрь, 2111 гектари кейинги ойларда экиш учун тайёрланади. Пиёз, саримсоқпиёз, турли кўкатлар, редиска, карам каби маҳсулотлардан мўл ҳосил олиш учун энг муҳим агротехник тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу муносабат билан ташкилланган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Анваржон Гаппаров, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Имомов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва бошқалар иштирок этишди.

Семинар давомида экинларни зараркунанда ҳашорат ва касалликлардан сақлаш учун ўсимликлар карантини ва ҳимоя қилиш бўлими томонидан керакли тавсиялар берилди. Тажрибали деҳқонларнинг йўл-йўриқлари тингланди.