Янгиликлар
Ассалому алайкум, азиз устозлар! Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!
▫️Барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Сиз азизлар эса ҳаётимиз чароғбонларисиз.
Муҳтарам Президентимиз бир гапни бот-бот айтади: биз учун биринчи ўринда таълим, таълим ва яна таълим туради.
Шундай экан, таълимимиз албатта, сизлар каби жонкуяр ва фидойи устоз-мураббийларимиз саъй-ҳаракатлари, интилишларига боғлиқ.
Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни, олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз - фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Олижаноб, масъулиятли фаолиятингизда Сизларга куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга бахту саодат, файзу-барака тилайман.
Ҳамиша касбингиздан бахт топиб яшанг, эъзоз-эҳтиромда бўлинг!
Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
✅ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Бугун, Косонсой туман миллий маданият маркази ҳамда "Учқўрғон" маҳалласидаги маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров кенг жамоатчилик вакиллари, хусусан нуроний отахон-онахонлар, отинойи ҳамда имом-хатиблар билан мулоқот қилди.
Туман ҳокими ўз сўзида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшлар тарбияси, ажримларнинг, жиноятчиликнинг олдини олишда нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси, ўрни алоҳида эканлигини эътироф этди.
Мулоқотда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳақида сўз борди.
Мавзу юзасидан фаоллар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барчани ислоҳотларда фаол бўлишга ундадилар.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона фаолият юритиб, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашида ўзининг самарали меҳнати билан намуна бўлаётган, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, улар орасида Косонсой тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Орипов Алишер, 3-сонли касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси Соаталиев Раҳим, 1-сон касб-ҳунар мактаби рус тили фани ўқитувчиси Юсупова Лайло, Косонсой педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси Султонова Малоҳатхон, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори Махмудова Райҳоналар ҳам бор.
Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридаги пул маблағи билан мукофотланади.
☑️ Ҳамюртларимизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.
Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари Хуршидбек Жалолов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Косонсой туманида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 29 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Қабулда 37 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 15 таси жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 22 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.
Бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар “Ташвиш” тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам ЖЎРАЕВ маълум қилди.











