Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари Хуршидбек Жалолов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Косонсой туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 29 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Қабулда 37 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 15 таси жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 22 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.