Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона фаолият юритиб, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашида ўзининг самарали меҳнати билан намуна бўлаётган, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, улар орасида Косонсой тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Орипов Алишер, 3-сонли касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси Соаталиев Раҳим, 1-сон касб-ҳунар мактаби рус тили фани ўқитувчиси Юсупова Лайло, Косонсой педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси Султонова Малоҳатхон, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори Махмудова Райҳоналар ҳам бор.
Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридаги пул маблағи билан мукофотланади.
☑️ Ҳамюртларимизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.






