Бугун, Косонсой туман миллий маданият маркази ҳамда "Учқўрғон" маҳалласидаги маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров кенг жамоатчилик вакиллари, хусусан нуроний отахон-онахонлар, отинойи ҳамда имом-хатиблар билан мулоқот қилди.
Туман ҳокими ўз сўзида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшлар тарбияси, ажримларнинг, жиноятчиликнинг олдини олишда нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси, ўрни алоҳида эканлигини эътироф этди.
Мулоқотда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳақида сўз борди.
Мавзу юзасидан фаоллар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барчани ислоҳотларда фаол бўлишга ундадилар.






