Янгиликлар
Косонсой тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «AS Group Tex» МЧЖ раҳбари, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби Шерзод Шеров билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбиркорнинг босиб ўтган йўли ва бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳақидаги ҳикоясидан сўнг иштирокчилар билан қизғин мулоқотга киришилди.
Йиғилганлар бизнес юритиш сирлари, юқори натижага эришиш ва жамиятда ўз ўрнига эга тадбиркорга айланиш борасидаги тавсияларга эга бўлдилар.
Маълумот учун, «AS Group Tex» корхонаси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, момиқ-сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолият турлари билан шуғулланади. Мазкур корхонада 500 нафардан зиёд аҳоли иш билан таъминланган ҳамда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 100 фоиз хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бугун "Ўрикзор" маҳалласида янги "Шаҳризода“ оилавий нодавлат мактабгача таълим-тарбия маскани фойдаланишга топширилди.
Ўрикзор маҳалласида шу кунгача мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар сони 95 нафарни ташкил этарди. Янги муассасани очилиши туфайли шундан 75 нафар болажонларга имконият яратилди.
Муассасада болажонларнинг таълим-тарбия олиши учун Давлат стандартлари асосида шарт-шароитлар яратилди.
Жажжиларга она тили, инглиз, рус тиллари мукаммал ўргатилади. Бундан ташқари, спорт, рақс машғулотлари ўтказиш учун етарли шароитлар яратилди. Болаларда илк компьютер билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш учун алоҳида хона ташкил этилиб, айни дамда жиҳозлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Муассасани очилиш маросимида қатнашган маҳалла нуронийлари, соҳанинг меҳнат фахрийлари, ота-оналар муассасани ташкилотчилари шаънига самимий фикрлар билдириб, дуога қўл очдилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, ёш тадбиркор Асламхон Аҳроров ташкил этган бу мактабгача таълим муассасаси тумандаги бешинчисидир. Бундан аввал "Обод", "Ёшлик", "Гўрмирон", Махдуми Аъзам номли маҳаллаларида бундай муассасалар очилган ва айни пайтда фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув (https://president.uz/uz/lists/view/6671) ўтказди.
“Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.
татистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.
✅ Фарғона водийси вилоятлари кесимида тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сон:
▫️Фарғона вилояти – 1 806 та▫️Наманган вилояти – 1 111 та▫️Андижон вилояти – 1 098 та
Бугун, 17 сентябрь куни адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов вафот этди.
Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилганди. Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетини тамомлаган.1993 йилда унга филология фанлари доктори илмий даражаси, 1994 йилда эса профессор илмий унвони берилган.
Унинг илмий изланишлари, асосан, XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон миллий энциклопедияси бош таҳририяти аъзоси бўлган.
Илмий фаолияти учун Наим Каримов 1996 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланганди.











