Бугун, 17 сентябрь куни адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов вафот этди.

Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилганди. Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетини тамомлаган.1993 йилда унга филология фанлари доктори илмий даражаси, 1994 йилда эса профессор илмий унвони берилган.

Унинг илмий изланишлари, асосан, XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон миллий энциклопедияси бош таҳририяти аъзоси бўлган.

Илмий фаолияти учун Наим Каримов 1996 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланганди.