Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш лозимлиги белгиланган.

☑️ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан, мавжуд муаммолар ҳал этилгунга қадар мактабларда иккинчи хорижий тил бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида жорий ўқув йилида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларни истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинишига рухсат берилди.

Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга хабар берди.

Бунда тест синовлари:

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;

2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олиш мумкин.

Тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келиш сўралади.

Бугун, 23 сентярь куни Косонсой тумани “Баҳористон” маҳалласи “Шоҳсафед” массивидаги “Саванна” мототрассасида Косонсой тумани ҳокимлиги, Наманган вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан мотоспорт бўйича Наманган вилоят ҳокими кубоги 2-босқичи учун мусобақа ўтказилди.

Республикамизнинг турли вилоятларидан ҳамда Наманган вилоятининг барча туманлари ташриф буюрган 110 нафарга яқин мотоспортчилар ўзаро куч синашишди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Юртбошимиз томонидан спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, барчани спорт билан доимо ҳамнафас бўлишга чақирди.

Умумжамоа ҳисобида Мингбулоқ тумани жамоаси пойга ғолиби бўлган бўлса, 2-ўрин Косонсой, 3-ўрин эса Наманган шаҳри жамоасига насиб этди. Уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Президентимизнинг 2023 йил 26 апрелда “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади (https://en.wikipedia.org/wiki/Car-Free_Days).

☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори (https://lex.uz/docs/5134941) билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.