Бунда тест синовлари:
1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.
Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олиш мумкин.
Тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келиш сўралади.






