Ўтган ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган дала майдонлари четларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Туманда жорий йил кузида 440 та фермер хўжаликларида 114 гектар майдонга тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, 393 мингдан зиёд тут, ток ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган. Семинарда кўчатларга жой тайёрлаш, экиш, парваришлаш, даромад миқдори, бу борада ажратиладиган кредит маблағлари, ундан самарали фойдаланиш каби мавзуларда вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каимов, қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Бектош Аҳмаджановларнинг тавсиялари тингланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Анваржон Гаппаровлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Эгамназаров Бунёд Сохибназарович Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Эгамназаров Бунёд Сохибназарович Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги 62-сессияси бўлиб ўтди.

 

Туман Кенгаши раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари,  сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибида “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида, 2023 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2023 йил 4-чораги учун тузган “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш, туман Ички ишлар бўлимининг 2023 йил 9 ой давомида тезкор хизмат фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг 2023 йил 9 ой давомида ахоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ахволи юзасидан киритилган ахбороти, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Тошпўлатовнинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида туман захирасида бўлган экин ер майдонларидан бир қисмини аукцион савдосига чиқариш, туман ҳокимлигининг Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2023 йил октябр ойида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари, туман Адлия бўлими бошлиғининг 2023 йил 3-чоракда Халқ депутатлари туман Кенгашига, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти аҳволи юзасидан ахбороти, тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш,  туманидаги дафтарларга киритилган оилаларнинг  ичимлик суви ва оқава сувдан бўлган қарздорликларини бартараф этиш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ йўналтириш, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ туман филиали раҳбарининг

2023 йил 9 ойи давомида сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботи, туманда Ёшлар масалалари бўйича 9 ой  мобайнида амалга ишлар, хусусан Ёшлар бандлик дастурларини ҳамда оғир тоифадаги ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан масъулларининг ҳисоботлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

 

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ "Фахрий нишони" билан тақдирланди.

Мазкур мукофотни мамлакатимиз раҳбарига Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров топширди.

Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамдўстликдаги ҳамкорликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади.

"Кўп жиҳатдан Шавкат Миромоновичнинг саъй-ҳаракатлари билан МДҲда янги ишонч муҳити яратилди, ўзаро савдо ва сармоя ҳажмининг ошишига хизмат қилувчи қулай муҳит шаклланмоқда", — деди Садыр Жапаров.

Жорий йилда "ҳоким ёрдамчилари" томонидан қиймати 3 244 млрд.сўмлик 4 810 та микролойиҳалар амалга оширилиши орқали 32 758 нафар янги иш ўринлари режалаштирилган.

📌 Январь-сентябрь ойларида қиймати 1 490 млрд.сўмлик 3 632 та микролойиҳалар ишга туширилиши натижасида 25 207 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминлашга эришилди.