Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ "Фахрий нишони" билан тақдирланди.

Мазкур мукофотни мамлакатимиз раҳбарига Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров топширди.

Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамдўстликдаги ҳамкорликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади.

"Кўп жиҳатдан Шавкат Миромоновичнинг саъй-ҳаракатлари билан МДҲда янги ишонч муҳити яратилди, ўзаро савдо ва сармоя ҳажмининг ошишига хизмат қилувчи қулай муҳит шаклланмоқда", — деди Садыр Жапаров.