Косонсой тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «AS Group Tex» МЧЖ раҳбари, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби Шерзод Шеров билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбиркорнинг босиб ўтган йўли ва бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳақидаги ҳикоясидан сўнг иштирокчилар билан қизғин мулоқотга киришилди.
Йиғилганлар бизнес юритиш сирлари, юқори натижага эришиш ва жамиятда ўз ўрнига эга тадбиркорга айланиш борасидаги тавсияларга эга бўлдилар.
Маълумот учун, «AS Group Tex» корхонаси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, момиқ-сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолият турлари билан шуғулланади. Мазкур корхонада 500 нафардан зиёд аҳоли иш билан таъминланган ҳамда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 100 фоиз хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.






