Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

Биринчи Президент И. Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида (2017 йил 31 август), Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) унинг  ҳайкаллари тантанали очилган.

Ассалому алайкум азиз юртдошлар, қадрли косонсойликлар!

▫️Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун юртдошларимизни, косонсойликларни Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

▫️Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланишга, аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига хизмат қилиб, ушбу ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда. Қувонарлиси, ислоҳотлар халқимиз ҳаётида яққол ўз аксини топмоқда.

▫️Ўтган 32 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

▫️Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

📌 Қадрли тумандошлар! ▫️Барчангизни "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий қутлайман!

▫️Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, олдимизда турган барча соҳаларда улкан вазифаларни рўёбга чиқаришда олиб бораётган масъулиятли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! ▫️Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

▫️Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

☑️ Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Бугун Намангандаги Маърифат масканида давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлган 15 нафар ҳамюртимизга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.

Улар орасида Косонсой фарзандлари - "Шуҳрат" медали билан Аппаков Мусахон Пулатович ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан Султонова Маъмура Рахмановналар ҳам бор.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари билан обрў-эътибор топган бу инсонларни бутун вилоят аҳли номидан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Бутун Косонсой фаоллари ва жамоатчилиги ҳамюртларимизни ушбу юксак мукофотлар билан қутлаймиз.

Бугун аҳоли муаммоларига ечим топиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига ҳисса қўшишда маҳалла фуқаролар йиғинлари муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнига, фуқаролар йиғинлари ходимларига қулайлик яратиш, меҳнат шароити яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини идора биносига эга бўлди. Маҳалла биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, яратилаётган шарт-шароитлар маҳалла бешлиги янада самарали фаолият олиб боришида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маҳалла фаолияти учун зарур бўлган мебеллар тўплами ва компьютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берди.

“Байрам арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, сабаби барча қулайликларга эга бўлган бинода иш бошлаяпмиз, Президентимиз томонларидан белгилаб берилган тамойил асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга, миллий қадриятларимиз асосида турли тадбирларни ташкил қилиш масъулиятини юкламоқда”, - дейди “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Азизов.

Мамлакатимизда тиббиёти ривожланган давлатлардаги каби энг илғор инновацион тараққиётга эришиш борасида жиддий қадамлар ташланмоқда. Айниқса, сўнгги уч йилда тиббий хизматни янада юксалтиришга дахлдор хайрли ташаббуслар соғлиқни сақлаш истиқболини белгилаб берди.

Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Косонсой туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилаётгани ана шу ислоҳотларнинг амалий кўринишидир. Бу ўз навбатида туман аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқади.

Мазкур поликлиника 2022-2023 йил инвестиция дастури доирасида 7 млрд. 500 млн. сўм маблағ эвазига “Сифат кафолат стандарт сервис” ХК томонидан реконструкция қилинди.

Бундан ташқари 690 млн. сўм маблағ эвазига барча мебель жиҳозлари янгиланди. Олдин марказий поликлиникада бўлмаган 90 ўринли фаоллар зали, инфекция хонаси, замонавий лифт, ёнғинга қарши сигнализация, эвакуация зиналари, фтизиатрия хонаси замонавий ижтимоий дорихона ва хар бир қаватда ички ҳожатхоналар ташкил этилди. Реконструкция натижасида хоналар кенг, ёруғ ва шинам холатига келтирилди. Янги қозонхона ташкил этилиб, иссиқлик тизими таъмирланди.

Бугун поликлиниканинг фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди. У ўз сўзида сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Наманган тиббиётида ҳам кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.

Маълумот учун, Косонсой тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси 55675 нафар фуқароларга хизмат қилади.