Янгиликлар
Мамлакатимиздаги мактабгача ва мактаб таълим тизимида умумтаълим мактабларда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш истиқболдаги режалар мавзусида ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ўқитувчи нуфузини ошириш, мактабларда замонавий шароитларни яратиш ва таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Бугун таълимга мана шундай шароитлар яратилаётган бир пайтда ўқитувчи ва мураббийлар олдидаги вазифалар нималардан иборат. Шаҳар ва туманларда ташкил этилаётган “Умутаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлиги ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги ўқув семинарларда мана шу ҳақида сўз бормоқда.
Косонсой туманида ўтказилган семинарда Косонсой тумани ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этиб, ўсмирлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ўқувчилар манавиятини юксалтириш, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини кучайтириш орқали таълим сифатини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазаларни ўртага ташладилар.
Маърузаларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни интелектуал салоҳиятли, эркин фикрловчи, ватанпарвар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар сифатида эришиш учун амалга ошириш керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши (https://president.uz/uz/lists/view/6555) қабул қилинди.
Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида, тумандошимиз Шеров Шерзод Абдурахимович - Косонсой туманидаги «AS Group Tex» масъулияти чекланган жамияти директори ҳам бор.
Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фаол тадбиркорлар тақдирланади.
Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади. Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда.
Косонсой туманида бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда.
Хусусан, Косонсой - Наманган йўлининг икки четида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қисқа муддат ичиди мамлакатимиз иқтисодиётини янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, бу борада қонун устуворлиги ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ислоҳотларни жадал давом этди.
Натижада кўплаб инвесторлар жалб этилиб, мамлакатимиз инвестицион жозибадорлиги ортмоқда.
Бугун, Хитой Халқ Республикасининг “CNOOD ASIA LIMITED” компанияси бошқарувчиси Деннис Чи ҳамда ушбу компания менежери Леи Гуангделар Косонсой туманида бўлиб, туманнинг инвестицион салоҳияти билан танишди.
Инвесторларга Косонсой туманини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича тақдимоти таништирилиб, туманда тадбиркорликни ҳамда туризмни ривожлантириш, ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш, мева ва сабзавотчилик, узумчиликни ривожлантириш, паррандачилик, қурилиш соҳаларидаги имкониятлар таништирилди.
Туман масъуллари билан келгусида амалга ошириладиган ишлар таҳлил этилди.
Бугун, 14 август куни Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда 8-10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Humo Arena" спорт мажмуасида шотакан каратэ-до спорт бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтди.
Косонсой туман ҳокимлиги ҳамда спорт мактаби билан биргаликда ўтказилган мусобақада 5-18 ва ундан юқори ёш тоифаларида Тошкент, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 300 нафарга яқин ўғил ва қизлар иштирок этдилар.
Якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Косонсой, 2-ўринни Шаҳрихон тумани ҳамда 3-ўрин Қибрайдан ташриф буюрган каратэчиларга насиб этди.
Мусобақада Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда спорт соҳаси ривожланиб бораётгани, бу эса спортчилар орасидан кўплаб ғолиблар етишиб чиқаётганини таъкидлаб, ғолиб спортчиларга медал, диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.











