Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши (https://president.uz/uz/lists/view/6555) қабул қилинди.

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида, тумандошимиз Шеров Шерзод Абдурахимович - Косонсой туманидаги «AS Group Tex» масъулияти чекланган жамияти директори ҳам бор.

Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фаол тадбиркорлар тақдирланади.