Янгиликлар
2017 йилдан бошлаб ҳар август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” этиб белгиланган.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни, қурувчилар, усталар, муҳандислар, меъморлар, бунёдкор инсонларни касб байрами муносабати билан самимий табриклаймиз. Халқимиз ҳаётини янаям обод қилишда, юртимиздаги янгиланишларни амалга оширишда, шаҳар, туман ва қишлоқларда кўркам биноларни барпо этишда жонбозлик кўрсатаётган барча бунёдкор инсонларга бугунги байрам муборак бўлсин!!!
Косонсой тумани ҳокимлиги
Косонсой туманида узумчиликни ривожлантириш борасида катта қадамлар ташланган. Соҳа ривожи боис мўмай даромад топаётганлар талайгина.
Косонсой тумани “Мажнунтол” маҳалласининг “Суғдиёна” кўчасида истиқомат қилувчи Жалилов Абдуҳамиджон ака шахсий томорқасидан самарали фойдаланиб, 12 сотих томорқасида узум кўчатларини парвариш қилиб, ўтган йили 5 тонна ҳосил олиб, 60 млн. сўм даромад қилган бўлса, бу йил маҳаллада ҳоким ёрдамчиси Фарҳодхон Ҳожихонов билан бамаслаҳат, унинг кўмаги билан ўтган йилга нисбатан кўпроқ даромад қилишни мақсад қилган.
Ҳозирга кунда Абдуҳамиджон ака нафақат вилоят аҳолиси эҳтиёжи учун балки қўшни республикаларга ҳам узум маҳсулотини экспорт қилиб келмоқдалар.
Ўтган йили аномал совуқ шароитида кўплаб ҳудудларда узум туплари нобуд бўлган бўлса, катта машаққат ва меҳнат орқали бу совуқ Абдураҳмон аканинг узумларига таъсир қилмади.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар 1100 гектарга, 2025 йилга 1400, 2026 йилда 1900, 2027 йилга 2500, 2028 йилда 3200, 2029 йилда 4000 гектарга етказилади.
Пойтахт ҳокимлигининг таъкидлашича, пареллел равишда бугунгача экилган ва экилаётган ҳар бир дарахтга паспорт бериш ва уларнинг парвариши учун масъулларни бириктириш ҳамда ўсиш жараёнини назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Наманган вилоятига ташрифи Косонсой туманидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишишдан бошланди. Туманнинг “Намуна” кичик саноат зонасида жойлашган “Баркас текс” МЧЖ энг йирик ишлаб субъектларидан ҳисобланади. Сенат раиси корхона фаолияти билан яқиндан танишиш асносида у ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан ҳам дилдан суҳбатлашди.
- Хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаётган бундай корхоналар кундан кун кўпайиб бормоқда. Бу эса Президентимиз олиб бораётган халқчил сиёсат мевасидир, - дейди Сенат раиси.
Маълумот учун, “Баркас текс” МЧЖ томонидан 4,0 гектар ер майдонида умумий қиймати 180,0 млрд. сўм бўлган "Момиқ сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилиши натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Айни дамда мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичи - "Тикувчилик цехи ва матоларни бўяш" ишлари йўлга қўйилиб, лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида яна 1000 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.











