Сана муносабати билан соҳа ходимларини жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турли хил таҳдидлардан, жиноий ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, ўта муҳим тоифаланган давлат ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлаш борасидаги вазифаларни бажаришда ва миллат манфаатларини ҳимоясида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз. Кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан меҳнат қилаётган барча фидойи ходимларни чин қалбимиздан табриклаймиз.

Косонсой тумани ҳокимлиги жамоаси

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилишди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди. (https://t.me/qonunchilikpalatasi/16285) Таъкидланишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғишларида тегишли вазирлик-идоралар вакиллари, соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан моддама модда кўрилди, такомиллаштирилди ва қатор муҳим ўзгартиришлар киритилиб, маромига етказилди.

Косонсой тумани ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди тумани бўлими, туман маданият ва туризм бўлими ҳамкорлигида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими маслаҳатчиси ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев сўзга чиқиб, нуронийларнинг ибратли ҳаёти ёшларнинг тарбияли, одоб-ахлоқли, илм олишга интилувчан бўлишида катта аҳамият касб этишини таъкидлаб, кўрик-танлов иштирокчиларига омад тилади.

Танловнинг асосий мақсади “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакилларини тажрибасидан фойдаланиш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ижтимоий фаол бўлган нуронийларни рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг туман босқичида нуронийлар томонидан маҳалаларда амалга оширилган ишлар тадбирда иштирок этган ёшларга ўрнак бўлди десак муболаға бўлмайди.

Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида муҳокама учун жойлаштирилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкин.

Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

Президент мактабларига ҳужжат топширган талабгорларга ўзлари танлаган мактабдан ташқари яна иккита мактабга ҳужжат топширишлари учун имконият яратилди (https://t.me/uztdi/7176).

Яъни талабгор Президент мактабларига ҳужжат топшириш билан бирга, таянч ихтисослаштирилган мактабларга ва ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг кириш имтиҳонларига қатнашишлари мумкин.

Шунингдек, Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳужжат топшириш жараёнида ўз ҳудудидаги ўзлари танлаган ихтисослаштирилган мактаблардан бирида ўқиш истагини билдирган тақдирда квотанинг 50 фоизи доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиниши мумкин.