Янгиликлар
Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди.
19 июль - ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида давлатимиз раҳбари эҳромга кириб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди.
Шавкат Мирзиёев динимиз арконларига мувофиқ Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, барча юртдошларимиз, ёш авлодимиз бахту иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди.
Таъкидлаш жоизки, айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун, вилоят ишчи гуруҳи томонидан Косонсой туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини ўрганиш юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга кўра, “Аёллар дафтари”га олинган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни “Аёллар дафтари” платформасига киргизиш ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш» тўғрисидаги ПҚ-300-сонли қарорининг тумандаги ижроси таҳлиллар асосида муҳокама этилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
У Парижда ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида F54 классида найза улоқтириш бўйича 20 метр 15 см натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Париждаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган медаллари сони 17 тага етди: 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза.
Бугун, 17 июль куни Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишишни бошлади.
Дастлаб нуронийларимиз томонидан юртимиз тинчлиги ҳамда етиштириладиган ҳосилга барака сўраб дуога қўл очилди ва жонлиқ сўйилди.
Шундай сўнг ишчи гуруҳ вакиллари Қуқумбой ММТП ҳудудига қарашли "Қуқумбой дурдонаси" фермер хўжалигидаги ғўза парвариши кўздан кечиришди.
Маълумки, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ғўза парваришида "Зарбдор 40 кунлик" эълон қилинган. Бугунги кунда ғўза майдонларида чеканка, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш, култуваторларни ишлаши, суғориш, қўшимча азотли ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб бориляпти.
Туманда жорий йилда 3806 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, косонсойлик пахтакорлар томонидан 11 минг тоннадан ортиқ пахта хирмонини яратиш учун меҳнат қилинмоқда.
Хитойнинг «Znshine Solar Co. Ltd» компанияси Наманганда 2000 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш фотоэлектр станциясини қуради. (http://namhaqiqat.uz/tehnologiya/namanganda_uyosh_fotoelektr_stanciyasi_uriladi.html)
Компания вакиллари ушбу лойиҳани Чуст туманида амалга ошириш истагида эканликларини билдиришди.
Уч босқичда, 1 млрд. доллар инвестиция киритилиши ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳа 2000 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.










