Янгиликлар
Бугун юртимизда Ёшлар куни кенг тантана қилинмоқда. Шу муносабат билан навқирон авлод вакилларини, келажагимиз эгаларини муборакбод этамиз.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келган.
Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.
🔰 Азиз ёшлар! Сиз она Ватанимизнинг, элу юртимизнинг мустаҳкам ишончи, порлоқ келажаги, эртамизнинг умидисиз!
☑️ Барчангиз бугунги байрам муборак бўлсин!
Косонсой тумани ғаллакорлари қишлоқ хўжалигининг яна бир муҳим тармоғида зафар маррасига етиб келдилар. 2023 йил учун туманда 6170 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкилланиши туфайли 12285 тонна дон ҳосили омборларга етказилди. Айни дамгача 146 нафар фермер хўжаликларининг 89 нафарида дон етиштириш режаси уддаланди. Ўртача ҳосилдорлик 51 центнерни ташкил этди. Хусусан, “Сарви сада гавҳари”, “Сахий Сайид барака”, “Серҳосил ғаллазори”, “Шижоат”, “Қуқумбой ҳосили”, “Пахтакор саховати” фермер хўжаликларида 70-75 центнергача ҳосил олинди. Бу, юртимизда фермер хўжаликларига нисбатан одилона, шаффофликка йўғрилган қонунлар амалда бажарилаётгани исботидир.
Далаларда ўрим-йиғим қизғин давом этяпти. Шу билан биргаликда, ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш ҳайдалиб, кейинги йил ҳосилига тайёргарлик кўриляпти.
Косонсой туманининг 24 та маҳалласида жорий йилнинг сўнггига қадар кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Бунинг учун биргина Косонсой туманига республика бюджетидан 20 млрд. га яқин маблағ ажратилди.
2023 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.
“Бомраҳа” маҳалласи аҳолисини кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммоси қийнаб келарди. Эндиликда ушбу муаммо бартараф этиладиган бўлди.Маҳалланинг мавжуд сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда 15 км. тоза ичимлик сув тармоғи тортиш учун 5 млрд. сўм маблағ ажратилди.Бунинг натижасида маҳалладаги 730 та хонадонда яшовчи 3811 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Туман ҳокими аҳоли билан мулоқот давомида маҳаллаларни янада обод бўлишлиги, инсон қадрини юксакларга кўтариш мақсад қилинганини таъкидлади.Учрашувда маҳалла аҳли дуога қўл очиб, улуғ кунларда шундай хайрли ташаббуслар давомийлигини тиладилар.
Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, босма нашрлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг ўрни беқиёс.
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонламоқдалар. Улар ўз қаламлари билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқдалар. Эътироф этиш жоиз, соҳа фидойиларини фидокорона меҳнати, ҳақиқатни сўзлашдаги жасорати мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Фурсатдан фойдаланиб барча матбуот соҳаси вакилларини бугунги касб байрамлари билан муборакбод этамиз. Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!
Косонсой тумани ҳокимлиги
Президент фармонига (https://president.uz/uz/lists/view/6438) биноан 29 июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.
☑️ Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:
▫️➖28 июнь, чоршанба (Қурбон ҳайити);▫️➖ 29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);▫️➖30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);▫️➖1 июль, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);▫️➖2 июль, якшанба.











