Косонсой тумани ғаллакорлари қишлоқ хўжалигининг яна бир муҳим тармоғида зафар маррасига етиб келдилар. 2023 йил учун туманда 6170 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкилланиши туфайли 12285 тонна дон ҳосили омборларга етказилди. Айни дамгача 146 нафар фермер хўжаликларининг 89 нафарида дон етиштириш режаси уддаланди. Ўртача ҳосилдорлик 51 центнерни ташкил этди. Хусусан, “Сарви сада гавҳари”, “Сахий Сайид барака”, “Серҳосил ғаллазори”, “Шижоат”, “Қуқумбой ҳосили”, “Пахтакор саховати” фермер хўжаликларида 70-75 центнергача ҳосил олинди. Бу, юртимизда фермер хўжаликларига нисбатан одилона, шаффофликка йўғрилган қонунлар амалда бажарилаётгани исботидир.
Далаларда ўрим-йиғим қизғин давом этяпти. Шу билан биргаликда, ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш ҳайдалиб, кейинги йил ҳосилига тайёргарлик кўриляпти.






