Таълим-тарбия масаласи – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир.

Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбиянинг асосий ўчоғи бўлган мактабларни бугунги кун талабида жиҳозлаш, ўқувчиларни билим олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш борасида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Косонсой туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган "Ўзбекистон" маҳалласининг "Янгишаҳар" кўчасида жойлашган 51-сонли мактаб биноси ҳамда жиҳозлари эскиргани, ўқувчилари сони кўпайгани натижасида ўринлар етишмаслиги кўплаб ўқувчилар таълим олишига таъсир қилмай қолмасди.

Ниҳоят, бу муаммога ечим изланди. Президентнинг 465-сонли қарорига асосан қиймати 3 млрд. 560 млн. сўм бўлган 180 ўринли янги мактаб биноси қурилиши давом этмоқда.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидлаш жоизки, олдинлари ушбу йўлнинг торлиги транспорт воситалари қатновида анча муаммолар келтириб чиқаётган эди. Эндиликда бу муаммолар ўзининг ижобий ечимини топади.

Юртимиз йилдан-йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Бугун юртимизнинг қайси гўшасига борманг, халқимизнинг буюк бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этишда, она Ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлашда, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда йўлсозларнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор, албатта.

Янги Ўзбекистонда замонавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, жаҳон талабларига жавоб бера оладиган янги йўллар қуриш, комплекс реконструкция қилиш ва таъмирлаш борасида жуда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида” 465-сонли қарори асосида айни пайтда 4Р121 «Косонсой ш.-Равот қ.-Чуст ш.-Чуст темир йўл станцияси-Поп темир йўл станцияси-Поп ш.-Навбахор ш.» автомобиль йўлининг лойиҳа қиймати 16 млрд. сўмни ташкил этадиган узунлиги 9.5 км. яъни 14-21 км қисмини реконструкция қилиш ишлари якунига етиш арафасида бўлса, лойиҳа қиймати 22 млрд. бўлган узунлиги 130 метрни ташкил этадиган Косонсой туманидаги энг йирик кўприк қурилиш ишлари якунланди.

Таъкидлаш жоизки, олдинлари ушбу йўлнинг тор ва яроқсизлиги транспорт воситалари қатновида анча муаммолар келтириб чиқаётган эди. Эндиликда бу муаммолар ўзининг ижобий ечимини топади.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу йил 62 маротаба ўтказилаётган Халқаро гуллар фестивалида Бобур боғига 22 млн. туп, кўча ва хиёбонларга 10 млн. туп ҳамда Афсоналар водийси паркига 10 млн, жами 40 млн. тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди. Ўтган йили эса 25 млн. туп гул кўчатлар экилган эди.  Халқаро фестиваль учун бу сафар Наманганнинг икки катта парки мезбонлик қилгани ўзгача файз берди.

Президентимизнинг ташаббуслари билан гулчиликни ривожлантириш йўлида қабул қилинган  қарор ва фармонлари халқаро даражага кўтарилган байрамга бугунгача 6 млн. нафардан ортиқ гул шайдолари, 40 дан зиёд мамлакатдан 100 мингга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюришди.

“Халқаро Гуллар фестивали” доирасидаги ҳунармандлар кўргазмаси, ўзбек палови чемпионати, қўл жанги бўйича халқаро турнир, Фарғона водийси модалар ҳафталиги, жаҳон киноси ҳафталиги, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг очиқ осмон остидаги концерти, Ўзбекистон Миллий академик драма театри спектакллари, Қорақалпоғистоннинг “Айқулаш” ансамбли концерти, Аския ва кулги, Назм ва наво кечалари фестиваль мазмундорлигини янада оширди.

Айниқса, жаҳон эстрадасининг таниқли вакиллари — туркиялик Рафет Эл Роман, озарбайжонлик Талиб Тале ва Зайнаб Ҳасанийларнинг катта шоу-концертлари фестиваль меҳмонлари учун  ҳақиқий совға бўлди. Ушбу концертларга умумий ҳисобда 50 мингдан ортиқ санъат ихлосмандлари ташриф буюриб, бетакрор мусиқа ва сара қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.

Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида фаол иштирок этиб совриндор бўлганлар тақдирландилар. Концерт дастурида халқ артистлари ва хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари меҳмонлар кайфиятини чоғ этди. Концертга мушакбозлик якун ясади.

30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсой туманида ҳам кўплаб маданий ҳамда спорт тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, бугун 17 июнь куни Косонсой туманида сектор раҳбарлари бошчилигида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида барча ёшдаги аҳоли ўртасида веломарафон кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Марафонда туман марказий чорраҳасидан Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумигача бўлган масофа босиб ўтилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб ёшлар жам бўлишди.

Мусобақанинг якунида ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.

Маълумот учун, Косонсой туманида ёшлар ойлиги доираси ҳар ҳафтанинг шанба кунлари югуриш марафони ҳамда веломарафон тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати