30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсой туманида ҳам кўплаб маданий ҳамда спорт тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, бугун 17 июнь куни Косонсой туманида сектор раҳбарлари бошчилигида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида барча ёшдаги аҳоли ўртасида веломарафон кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Марафонда туман марказий чорраҳасидан Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумигача бўлган масофа босиб ўтилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб ёшлар жам бўлишди.
Мусобақанинг якунида ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.
Маълумот учун, Косонсой туманида ёшлар ойлиги доираси ҳар ҳафтанинг шанба кунлари югуриш марафони ҳамда веломарафон тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






