Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги 118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади.

(Кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича)

🔰 Статистика органларига (ҳар ойнинг якуни бўйича) тақдим этиладиган «Ташкилот фаолияти тўғрисида»ги 12-корхона шакли (ойлик) давлат статистика ҳисобот шаклини, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими eStat 4.0 дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Косонсой туман статистика бўлими.

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистик кузатув шаклини 2-FX асосида ҳисобат шакли 2023 йилдан бошлаб 4-FX ҳисоботи шаклида топширилиши муносабати билан 2023 йил 2-чорак якуни билан ҳисоботларни 5 июль санасидан кечиктирмай, www.hisobot.stat.uz платформасидан электрон равамли имзо (калит)дан фойдаланган ҳолда кечиктирмаган ҳолда топширишингизни сўраймиз.

Косонсой туман статистика бўлими

Сиз фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган 4-DX шакли (деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида) ҳисоботининг 1 июль ҳолатига ўз муддатида eStat 4.0 орқали электрон тарзда тақдим этишингизнинг сўраймиз.

eStat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд бўлган статистика ҳисоботларининг электрон шаклини (намунасини) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

☑️ Эслатма! Мансабдор шахсларнинг статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган давлат университети талабаларининг маълум қисми ижара уйларда истиқомат қилишади. Бу талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сонли қарори асос қилиб олинди.

Жорий ўқув йили, яъни ўтган йилнинг сентябрь ойидан шу йил июнь ойига қадар жами 15230 нафар талабага 2.235.140.000 сўм ижара пуллари тўлаб берилди.

Албатта, бундай моддий кўмак нафақат талабалар, балки уларнинг оилалари учун ҳам манфаатлидир.