Сиз фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган 4-DX шакли (деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида) ҳисоботининг 1 июль ҳолатига ўз муддатида eStat 4.0 орқали электрон тарзда тақдим этишингизнинг сўраймиз.
eStat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд бўлган статистика ҳисоботларининг электрон шаклини (намунасини) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
☑️ Эслатма! Мансабдор шахсларнинг статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.






