Бугун, Косонсой туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 61-сессияси бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибида 5 та, шу жумладан Косонсой туманида “Оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Косонсой тумани маҳаллий Бюджетининг 2023 йил I-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларини йўналтириш, Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Косонсой туманидаги сайлов участка комиссия таркибини тасдиқлаш, туманни ичимлик суви таъминотини яхшилаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятининг Олабуқа тумани билан Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятининг Косонсой тумани ўртасида қардошлик ришталарини тиклаш, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, туризм, маданий, сармоявий, илмий-техникавий алоқаларини ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

Маросимда қўшни туманлар муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

- Бир-биримиздан ўрганадиган тажрибалар жуда кўп, ўз навбатида бизнинг туманда ҳам илғор соҳалар етарли. Энг муҳими, биргаликда ишлашимиз Олабуқа ва Косонсой туманларига фойда келтиради, бундан хурсандмиз, - деди Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров.

Мулоқотлар тизимли ва фаол тус олгани ҳамкорликни салмоқли даражада мустаҳкамлаш, янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Косонсой туманидаги 57 та умумтаълим мактабларида ҳам “cўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактаб битирув оқшомида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди.

Ушбу мактаб 2022 йилда 10,6 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий талаблар асосида 570 ўринли бино қайтадан таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Мактаб янги мебель жиҳозлари, замонавий компьютерлар тўплами, электрон доскалар билан таъминланди ва барча шарт-шароитлар яратилди

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида муҳтарам Президентимизнинг барча битирувчиларга Табриги ўқиб эшиттирилди.

Туман ҳокими ўз сўзида битирувчиларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётгаликлари билан чин қалбдан самимий табриклади.

Тадбир давомида мактаб иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.Тадбирда бир гуруҳ фидойи ўқитувчи устозлар ҳамда изланувчан ўқувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси топширилди.

☑️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йилида Косонсой туманидаги 57та мактабларни 2317 нафар ўқувчилар тамомлади. Қувонарлиси, ҳозирда ушбу битирувчиларнинг 307 нафари ёки 13,2 % муддатидан олдин олийгоҳларга талабаликка қабул қилиндилар.

Ойбек Зокиров 1990 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2015 йил Наманган Давлат Университетини тамомлаган. 2020-2022 йилларда Президент мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар ва ихтисослаштирилган масалалар мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилди.

2023- yilning 1- may holatiga viloyatimizda jami faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlar (fermer va dehqon xo‘jaliklarisiz) soni 29 139 tani tashkil etib, shundan 85,3 foizini (24 843 tani) tadbirkorlik subyektlari tashkil etganligi ma’lum bo‘ldi.

☑️ Hududlar kesimida faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlar soni quyidagi ko‘rinishda taqsimlangan:

🔹Namangan shahri – 9 180 ta🔹Chust tumani – 2 381 ta🔹Pop tumani – 2 139 ta🔹Uchqo‘rg‘on tumani – 1 971 ta🔹Uychi tumani – 1 901 ta🔹To‘raqo‘rg‘on tumani – 1 862 ta🔹Kosonsoy tumani – 1 753 ta🔹Chortoq tumani – 1 740 ta🔹Namangan tumani – 1 737 ta🔹Yangiqo‘rg‘on tumani – 1 584 ta🔹Norin tumani – 1 507 ta🔹Mingbuloq tumani – 1 384 ta