Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди (https://president.uz/uz/lists/view/6361).
Қайд этилганидек, бошланғич синфларда хорижий тажриба асосида янги ўқув дастури жорий қилинади. Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, дастурларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади. Бунда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади. Янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.
Ҳозирда мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмаган. Энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади. Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.
Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.
Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
Шунингдек, вазирлик туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.
Халқимиз маънавиятини юксак чўққиларга элтувчи китоб мутолаасини юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касб эгаларини “Зиё тарқатувчилар” деб алоҳида эътироф этиб келамиз.
Бугун миллатимиз фидойиларининг касб байрамлари юртимизда кенг нишонланмоқда.
Бу қутлуғ сана билан косонсойлик соҳа вакилларини муборакбод этамиз!
Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва ёш авлод маънавиятни шакллантиришдаги эзгу ишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин!
☑️ Байрамингиз муборак, азизлар!
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Янгишаҳар" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан коммунал масалалар, таълим, кадастр, тиббий ёрдам, уй-жой, оилавий, бандлик, моддий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, субсидия, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ мурожаатларнинг 8таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Сайлов кодекси талабларига риоя қилинган ҳолда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида тасдиқланди.
Мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой туман ихтисослаштирилган мактабининг 5-синф ўқувчиси Абдуғаниев Исломжон математика фанидан республика агентлик фан олимпиадасида 3-ўринни қўлга киритди.
Устози Суҳроб Рустамов Исломжон каби кўплаб ўқувчиларга таълим-тарбия бериб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги ушбу муваффақият эгаларини табриклаб, миннатдорчилик билдиради.
Маълумот учун, Исломжонни 1-ўринни олган ўқувчи билан 1 балл, 2-ўринни эгаллаган ўқувчи билан 0.4 балл ажратиб турибди. Косонсой фарзандлари математика ва информатика фанидан мамлакатда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботламоқдалар!











