Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Янгишаҳар" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан коммунал масалалар, таълим, кадастр, тиббий ёрдам, уй-жой, оилавий, бандлик, моддий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, субсидия, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ мурожаатларнинг 8таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.