Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой туман ихтисослаштирилган мактаби ўқитувчиларидан ташкил топган жамоа "Зукко китобхон" танловининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Эътиборли жиҳати шундаки, Косонсой туман ихтисослаштирилган мактаби жамоаси танлов ташкилотчилари томонидан юборилган барча саволларга юқори даражада аниқлик билан жавоб беришиб, 1-ўринни қўлга киритишди.

Жамоа аъзолари вилоят босқичида ғолиб бўлганларга ажратилган 6 млн. сўмлик ваучерни қўлга киритдилар.

Косонсой туман ихтисослаштирилган мактаби жамоаси ушбу муваффақият эгаларига миннатдорчилик билдиради ва қўллаб-қувватлайди.

Бугун, 31 май куни Косонсой тумани “Баҳористон” маҳалласи “Шоҳсафед” массивидаги “Саванна” мототрассасида Косонсой тумани ҳокимлиги, Наманган вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси, Наманган вилояти Маданият ва туризм бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан мотоспорт бўйича Наманган вилоят ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.

“Шоҳсафед” массивига адреналинга бой мусобақанинг гувоҳи бўлиш учун Косонсой тумани ва қўшни туманлардан минглаб томошабинлар тўпланишди.

Республикамизнинг турли вилоятларидан ҳамда Наманган вилоятининг барча туманлари ташриф буюрган 80 нафарга яқин мотоспортчилар ўзаро куч синашишди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимини ўринбосари Ботир Нуриддинов сўнгги йилларда Юртбошимиз томонидан спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, барчани спорт билан доимо ҳамнафас бўлишга чақирди.

Умумжамоа ҳисобида Косонсой тумани жамоаси пойга ғолиби бўлган бўлса, 2-ўрин Уйчи, 3-ўрин эса Поп жамоасига насиб этди. Уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари, шунингдек, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган Косонсой жамоасига махсус соврин топширилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Президентимизнинг 2023 йил 26 апрелда “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Айни пайтда Косонсой тумани марказдан олис ҳудудда жойлашган "Бўстон" маҳалласида жойлашган 31-сонли мактаб филиали мукаммал таъмирланмоқда.

Ҳудуд аҳолиси, ота-оналарнинг мурожаатларига асосан маънан эскирган ушбу мактаб биноси ўрнида айни кунларда "Техноқурилиш" МЧЖ томонидан 160 ўринли янги бино қуриш ишлари давом этмоқа.

Ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилишига 3 млрд. 170 млн. сўмлик бюджет маблағлари сарфланиши режалаштирилган.

Таълим-тарбия масаласи – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир.

Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбиянинг асосий ўчоғи бўлган мактабларни бугунги кун талабида жиҳозлаш, ўқувчиларни билим олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш борасида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Косонсой туманинг энг олис ҳудудларидан бўлган "Ўзбекистон" маҳалласининг "Янгишаҳар" кўчасида жойлашган 51-мактаб биноси ҳамда жиҳозлари эскиргани, ўқувчилари сони кўпайгани натижасида ўринлар етишмаслиги аҳоли дилиги хира қиларди.

Ниҳоят, 180 ўринли мактабнинг қиймати 3 млрд. 560 млн. сўм бўлган янги мактаб қурилиши давом этмоқда.

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари “Дўстлик” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 30 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, оилавий, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.