Янгиликлар
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига янги директор тайинланди. Бу лавозимга Устабаев Ҳамидулло Ҳабибуллаевич лойиқ топилди.
Ҳамидулло Устабаев ўз фаолиятини Наманган вилояти кўп тармоқли шифохонасидан бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида вилоят кўп тармоқли шифохонаси функционал диагностика бўлими врач-функционалисти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали функционал диагностика бўлими врач функционалисти, мазкур марказнинг барвақт реабилитация бўлими мудири, II-кардиология бўлими навбатчи врачи, бош шифокор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ҳамидулло Устабаев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бош шифокори сифатида фаолият юритаётган эди.Малакали мутахассисга янги ва масъулиятли вазифада омад тилаймиз!
Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди:
26 июндан 3 июлгача 66/65-сонли "Тошкент — Наманган — Тошкент" йўналиши
☑️ 66-сонли "Тошкент — Наманган" йўналишиТошкент 9:13 — Наманган 14:18
☑️ 65-сонли "Наманган — Тошкент" йўналишиНаманган 15:38 — Тошкент 20:27
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.
нги қарорга кўрa, тиббиёт коллежлари жамаот (https://t.me/+uvviIr74utA1MGUy)саломатлиги техникумларига айлантирилади.
Тиббиёт ОТМларида (https://t.me/+uvviIr74utA1MGUy)ўқиш муддати 4 йиллик бакалавриат таълим йўналишларида "Олий малакали ҳамшира" мутахассислари тайёрланади.
☑️ Эслатма: ҳозир ОТМларда "Олий ҳамширалик иши" йўналишлари мавжуд.
Косонсой тумани “Тагижар” маҳалласида старт олган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ёшлар сайли гала-концертга уланиб, минглаб томошабинларга шодлик бағишлади.
Истеъдодли ёш хонанда Нурзида Исаева, Гулида, Сарвар Баҳромов каби бир гуруҳ хушовоз хонандалар ижросидаги дил тортар қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
Бир сўз билан айтганда, “Тагижар” маҳалласида ўтказилган ёшлар фестивали барча иштирокчиларга олам-олам завқ бағишлади.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида нуронийлар, ўрта авлод ва вакиллари ва ёшлар иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни, улар томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
- Нуронийлар бор жойда тотувлик, тартиб-интизом ва меҳр-оқибат бўлади, - деди И.Нажмиддинов. - Катта ҳаёт тажрибасига эга отахону онахонлар бугун маҳалланинг юзи, уларнинг ибратли ҳаёти, олиб бораётган ишлари ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда. Биз, нуронийлар бирлашиб, бу фаолликни давом эттирсак, ёшларнинг дунёқараши кенгаяди ва соғлом фикрли авлодлар бўлиб улғаяди.
Тадбир "Қўша қариш саодат", "Матонат ва жасорат", "Нуроний ҳар бир оилага масъул", "Бир нуроний ўн ешга масъул" тамойиллари асосида лойиҳаларга уланиб кетди.
Кўп йиллардан буён қўша қариб, ували жували бўлган нуронийларимиз ёшларга ибрат мактаби сифатида намоён этилди.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати











