Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига янги директор тайинланди. Бу лавозимга Устабаев Ҳамидулло Ҳабибуллаевич лойиқ топилди.

Ҳамидулло Устабаев ўз фаолиятини Наманган вилояти кўп тармоқли шифохонасидан бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида вилоят кўп тармоқли шифохонаси функционал диагностика бўлими врач-функционалисти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали функционал диагностика бўлими врач функционалисти, мазкур марказнинг барвақт реабилитация бўлими мудири, II-кардиология бўлими навбатчи врачи, бош шифокор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ҳамидулло Устабаев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бош шифокори сифатида фаолият юритаётган эди.Малакали мутахассисга янги ва масъулиятли вазифада омад тилаймиз!