Косонсой тумани “Тагижар” маҳалласида старт олган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ёшлар сайли гала-концертга уланиб, минглаб томошабинларга шодлик бағишлади.
Истеъдодли ёш хонанда Нурзида Исаева, Гулида, Сарвар Баҳромов каби бир гуруҳ хушовоз хонандалар ижросидаги дил тортар қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
Бир сўз билан айтганда, “Тагижар” маҳалласида ўтказилган ёшлар фестивали барча иштирокчиларга олам-олам завқ бағишлади.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






