Маълумки, “Маҳаллаларда биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш борасида Косонсой туманида энг долзарб масалаларни яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Косонсой туманининг “Намуна” маҳалласида катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ички йўлларини соз ҳолатга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда маҳалланинг “Косонсой”, “Барҳаёт-1” ва “Барҳаёт-2” кўчаларига 4,5 км.га яқин масофага асфальт босилиб, йўллар равонланмоқда.

Ўз кўчалари ободлигидан кўзлари қувонган маҳалла аҳли Яратгандан юртимиз тинчлиги, ислоҳотлар бардавомлигини сўраб дуо қилишмоқда.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган.

🔘 Ўзбекистон бўйлаб сайлов участкалари соат 8.00 дан 20.00 гача очиқ бўлади.

☑️ Барча юртдошларимизни ушбу муҳим сиёсий жараёнда ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда фаолликка чорлаймиз!

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанба куни Косонсой туманида спорт куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Соғлом ҳаёт учун!” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ёшдаги аҳоли ўртасида югуриш марафони бўлиб ўтди.

Марафонда туман “Шон-шуҳрат” музейидан Ёшлар хиёбонигача бўлган масофа босиб ўтилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб аҳоли вакиллари жам бўлишди.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.

Мусобақанинг якунида ғолиб бўлган иштирокчилари туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Косонсой туманида ғўза агротехникаси ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўрганиш якунларига кўра ўтказилган муҳокама йиғилишида вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи, туман секторлари раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, ММТП раислари, пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев, вилоят ҳокимлигининг оқсоқоллар кенгаши раиси Мўминжон Жўраевлар томонидан туманда ғўза зараркунандаларига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтилди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул мутассаддиларга кечиктирилмас вазифаларни белгилаб берилди.

Маълумот учун, Косонсой туманида 2023 йил ҳосили учун 3806 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда.

Халқимиз азал-азалдан нонга юксак эҳтиром кўрсатиб, уни увол қилишдан, ҳар хил нопок жойларда бееътибор қолдиришдан сақлаган. Катталар ёшларга дастурхон атрофида “Нон муқаддас неъмат, ноннинг увоғи ҳам нон, увол қилма", деб уқтириб келишади. Негаки, кекса авлод вакиллари уруш йилларида, очарчиликлар вақтида ноннинг нақадар буюк неъмат эканини яхшироқ англаб етишган, бунга гувоҳ бўлишган.

 

Шукрки, юртимизда давлатимизнинг ғамхўрлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар туфайли қорнимиз тўқ, устимиз бут. Тинч-хотиржам, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам истаган егуликни тановул қиляпмиз. Аммо бундай шароитларнинг қадрига етиб, шукрона айтиш ўрнига исрофгарчиликка ҳам ўтиб кетганимиз ачинарлидир.

 

Яқинда пойтахтимиз бўйича мингта чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига ўртача 2-3 килограммдан, умумий ҳисобда 2 тоннага яқин нон чиқиндига чиқариб ташланаётгани ҳақидаги маълумотга кўзим тушди. Агар биргина шаҳримизда шунча миқдорда бўлса, мамлакатимиз бўйича бу рақамнинг салмоғи янада ошиши тайин.

 

Аслида, қорнимиз бир бурда нонга тўяди. Лекин дастурхонда нон бўлаклари бўлса-да, бирор киши келиб ўтирса, яна янгисини синдириш одат тусига кирган. Хуллас, есак-емасак, синдираверамиз. Овқатлангач эса баъзан ортган нонлар ташлаб юборилади. Ресторан, ошхона, тўйхоналардан ортган қоп-қоп нон бўлакларини кўринг, юрагингиз увишади. Чиқинди шохобчаларида ҳам ахлат ва пўчоққа аралаш ташланаётган нон қолдиқларини кўриб таажжубланасиз, “Бунинг уволи тегмасмикин?” дея ўйга толасиз.

 

Атрофимизга назар ташласак, нафақат ёшлар, балки катталар орасида ҳам нон қадрини унутаётганлар, уни исроф қилаётганларни учратамиз. Афсуски, бундай кишилар бугун кимлардир бир бурда нонга, ҳатто ушоққа зор эканлигини англамайди. Уларнинг нонни қадрламаётганининг сабаби дастурхонининг тўкинлиги, “Доим шундай ҳаёт кечираман”, деган ишончнинг ҳаддан зиёдалигидир.

 

Бугунги кунда юртимизда ҳар қадамда нон дўконлари ишлаб турибди. Исталган вақтда, ҳатто тун ярмида ҳам, новвойхоналарда обинон, патир нон, жиззали нон дейсизми, хоҳлаганимизни саралаб еймиз. Лекин тўкинлик исрофгарчилик дегани эмас. Бир-биридан ўзар тўйлар ва турли маросимларда исрофгарчиликка йўл қўйилаётганлиги, нон қадрини ҳис қилмай қўйганимиз, энг ачинарлиси, фарзандларимиз ҳам айнан шу йўлдан кетаётганлиги бугунги кунда жамиятимизнинг оғриқли нуқталаридан бирига айланиб улгурди. Жамиятимиз қанчалик фаровон, дастурхонимиз тўкин бўлган сари, маънавий қашшоқлашиб кетмоқдамиз. Фарзандларимизга нима яхши-ю, нима ёмонлиги, уволу савобнинг фарқини тушунтиришга вақтимиз йўқ. Улар эса ноннинг қадрига етиш, увол қилмаслик ҳақида ўйламай ҳам қўйган.

 

Ёшлигимизда “Нон ушоғини босиб ўтсанг, кўр бўласан”, дея таъкидлашарди. Бу гапларни ота-онамиздан ташқари маҳалладагилар ҳам айтишарди. Кўчада ушоқни кўрсак, олиб, чангини пуфлаб, кўзга суртиб, четга қўярдик. Ҳозир кўплаб хонадонларда дастурхондан бир бўлак нон пастга тушиб кетса, олиб ейилмайди, аксинча, пўчоққа ёки ахлат челакка ташланмоқда. Нонга шу зайлда муносабатда бўлсак, Худо кўрсатмасин, эртага афсусланиб қолмайлик. Ахир “Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан”, деган ҳикмат бежиз айтилмаган-ку!

 

Шундай экан, қаттиқ меҳнат эвазига етиштирилаётган ноннинг ва бошқа нозу неъматларнинг қадрига етиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик сизу бизнинг асосий вазифамиз бўлиши зарур.

 

Маҳлиё АБДУАҲАТОВА,

Фарғона давлат университети,филология факултети талабаси