Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанба куни Косонсой туманида спорт куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Соғлом ҳаёт учун!” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ёшдаги аҳоли ўртасида югуриш марафони бўлиб ўтди.
Марафонда туман “Шон-шуҳрат” музейидан Ёшлар хиёбонигача бўлган масофа босиб ўтилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб аҳоли вакиллари жам бўлишди.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.
Мусобақанинг якунида ғолиб бўлган иштирокчилари туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






