Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Чорбоғ" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 25дан ортиқ мурожаатларнинг 13таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, (https://t.me/uztdi/7104) 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши белгиланган.

Ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилмаслик хусусидаги талаб 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб қилинади.

2024/2025-ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Ободлик, покизалик бор жойда файзу барака бўлади. Кўчалар қанча обод ва кўркам бўлса, дов-дарахтлар яшнаб, гуллар чирой очиб, гуллаб турса, кишига ўзгача ҳузур ва кайфият бағишлайди.

Бугун ҳам одатдагидек орасталик посбонлари — ободонлаштириш ишчилари эрта тонгдан ҳудудларда тозалов ишлари олиб боришди, атроф-муҳитни поклаш, орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Косонсой туман ободонлаштириш бошқармасининг Ботирхон Бобохонов бошчилигидаги жамоаси ҳам ана шу эзгу ният йўлида тинмай меҳнат қилмоқда. Кўчаларни супураётган, гулларга сув қуяётган, чиқиндиларни тўплаб, йўлларни обод қилаётган бу соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар қанча қадрласак, уларни эъзозласак, шунча кам.

Бугун Косонсой туманидан муборак ҳаж сафарига жўнаб кетган бир гуруҳ ҳожиларимиз, ўз ибодатларини адо этиб келишди.

Жорий йил ҳаж мавсумида 100 нафар тумандошимиз ушбу муборак сафарга боришга муваффақ бўлдилар.

Ҳожиларимиз Косонсой тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумида туман ҳокимлиги вакиллари ва яқинлари томонидан кутиб олиндилар. Уларнинг кўзларида қувонч, тилларидан шукроналик тушмади.

Ҳаж амалини адо этиб қайтган ҳожиларимиз юртимизга тинчлик, омонлик тилаб, дуолар қилишди.

2023 йил 31 декабргача чекка қишлоқ ва тоғли жойларда оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатларининг 30% гача, лекин 10 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, камида 5 йил давомида фаолият олиб бориш ҳамда белгиланган тартибда ташриф буюрувчиларни автоматлаштирилган махсус электрон дастурга киритиб бориш шарти билан компенсация қилиб берилади (https://lex.uz/docs/4930291).

Компенсация Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.