Бугун Косонсой туманидан муборак ҳаж сафарига жўнаб кетган бир гуруҳ ҳожиларимиз, ўз ибодатларини адо этиб келишди.

Жорий йил ҳаж мавсумида 100 нафар тумандошимиз ушбу муборак сафарга боришга муваффақ бўлдилар.

Ҳожиларимиз Косонсой тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумида туман ҳокимлиги вакиллари ва яқинлари томонидан кутиб олиндилар. Уларнинг кўзларида қувонч, тилларидан шукроналик тушмади.

Ҳаж амалини адо этиб қайтган ҳожиларимиз юртимизга тинчлик, омонлик тилаб, дуолар қилишди.