Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Болаларни дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан 2023 йил ёз мавсумида мактаб ёшидаги ўғил-қизларимизни мароқли ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари болажонлар учун хизмат кўрсатмоқда.

Хусусан, Наманганнинг энг сўлим ва баҳаво гўшасида жойлашган Косонсой туманидаги “Соҳил” оромгоҳида ёз мавсуми давомида 640 нафар болалар дам олиш имкониятига эга. Ҳозирда болаларни мароқли хордиқ чиқаришлари учун тўртинчи мавсумга старт берилиб, келажак эгалари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Косонсой тумани хокимлиги матбуот хизмати

Айни пайтда бутун сайёрамизда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологияга бўлган муносабат энг долзарб масалалардан бирига айлангани сир эмас. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган кўплаб вазифалар орасида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш, мавжудларини авайлаб-асраш алоҳида ўрин тутади.

 

“Агар дунёда чанг бўлмаганида, инсон минг йил умр кўрарди”, деб айтган эди улуғ аллома, тиб илмининг асосчиси Абу Али ибн Сино. Атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда эса, дарахтлар инсониятнинг беминнат кўмакдошларидир. Улар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради.

 

Бироқ, масъул ташкилотларнинг амалга оширилаётган ишларга сусткашлик билан ёндашиши ҳамда айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, инвестицион фаоллик суръатларининг, жумладан саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, урбанизация ва бунёдкорлик кўламининг кескин кенгайиши аҳоли пунктларига тушаётган экологик юкламани камайтириш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бугуннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

 

Кўриниб турибдики, экология ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш, кўкаламзорлаштириш ва “Яшил макон”лар барпо этишни жадаллаштириш, дарахтзор ва бутазорларни асраш ва шу каби бугунги кундаги энг долзарб вазифаларни ҳал этиш долзарблигича қолмоқда.

 

Маҳлиё АБДУАҲАТОВА,

Фарғона давлат университети филология факультети талабаси

Қайд этиш лозимки, техника ва коммуникация асрида инсонларнинг дунёқараши, фикри кун сайин ўзгариб бормоқда. Бугунги кунда уларни ҳайратлантириш, турмуш тарзини буткул ўзгартириб юбора оладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам қийинлашиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири уларнинг замонавий ахборот коммуникацияларидан фаол фойдаланиши, дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан тез хабардор бўлишидир.

Косонсой туманида IT соҳасида Республикада ўз ўрни ва мавқеига эга. Бу туман кўплаб юқори малакали IT мутахассиларини борлиги ҳам сўзимизга исбот бўла олади.

Туманда IT-компаниялар, соҳа мутахассислари, фрилансерлар билан учрашувлар ташкил этиш, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш ва IT-park резидентларига бериладиган имтиёзлар тўғрисида тақдимотлар ўтказиш мақсадида бугун Вилоят Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев Косонсой туманида учрашув ўтказди.

У ўз сўзида ахборот технологиялари мутахассислари туманда илғорлиги ва пешқадамлиги билан ажралиб туриши алоҳида қайд этиб, мутахассиларга ўз тавсияларини берди.

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари “Янгийўл” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 25 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, бандлик каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.