Қайд этиш лозимки, техника ва коммуникация асрида инсонларнинг дунёқараши, фикри кун сайин ўзгариб бормоқда. Бугунги кунда уларни ҳайратлантириш, турмуш тарзини буткул ўзгартириб юбора оладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам қийинлашиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири уларнинг замонавий ахборот коммуникацияларидан фаол фойдаланиши, дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан тез хабардор бўлишидир.

Косонсой туманида IT соҳасида Республикада ўз ўрни ва мавқеига эга. Бу туман кўплаб юқори малакали IT мутахассиларини борлиги ҳам сўзимизга исбот бўла олади.

Туманда IT-компаниялар, соҳа мутахассислари, фрилансерлар билан учрашувлар ташкил этиш, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш ва IT-park резидентларига бериладиган имтиёзлар тўғрисида тақдимотлар ўтказиш мақсадида бугун Вилоят Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев Косонсой туманида учрашув ўтказди.

У ўз сўзида ахборот технологиялари мутахассислари туманда илғорлиги ва пешқадамлиги билан ажралиб туриши алоҳида қайд этиб, мутахассиларга ўз тавсияларини берди.