Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари “Янгийўл” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 25 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, бандлик каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.