Тажрибали миришкор деҳқон, олим-агроном, "Қўқимбой ҳосили" фермер хўжалиги раҳбари Абдурауф Мадалиев 67 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Абдурауф Мадалиев 1956 йилда Косонсой туманида туғилган. Ўрта мактабни ва ўқув юртини аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тамомлаган А.Мадалиев олим-агроном бўлиб етишган. Меҳнат фаолиятини Қўқимбой давлат хўжалигида оддий ишчиликдан бошлаган. 1974 йилдан 1998 йилларда шу хўжаликда бригада бошлиғи, агроном энтомолог, бўлим бошлиғи, бош ҳосилот, бошқарув раиси, 1998-2004 йилларда "Бўстон" МФЙ раиси, 2004 йилдан 2006 йилга қадар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош ҳосилоти, бўлим бошлиғи каби вазифаларда сидқидил меҳнат қилди. 2006 йилдан ҳозирга қадар "Қўқимбой ҳосили" фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.

Абдурауф Мадалиев қаерда ва қайси лавозимда ишламасин меҳнаткашлиги, ташаббускорлиги, ўз соҳасининг пухта билимдони сифатида ибрат бўла олди. У нафақада бўлишига қарамай нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган эди.

Абдурауф Мадалиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади. Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

Косонсой туман ҳокимлиги,Нуроний жамғармаси Косонсой туман бўлими

Маълумки, шу кунларда ғўза парваришида муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш жамланган зарбдор ойлик давом этмоқда.

Аномал иссиқ туфайли ғўзаларда зараркунандалар ва касалликларга чалиниш кўпайган. Бунга қарши курашнинг энг синалган усуллари чилпишни якунлаш, биоусуллардан фойдаланиш, шарбат усулида суғоришдан иборат.

Хусусан, мавжуд культиватор тракторларини тўлиқ ишга жалб этиш, суғоришда маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобига ҳосилга ҳосил қўшиш имкониятлари хусусида тегишли вазифалар белгилаб берилди.

"Наманган пахта текс" МЧЖда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, ММТП раҳбарлари, фермерлар иштирокида ана шу вазифаларнинг бажарилиши бўйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда соҳага дахлдор мутасаддилар долзарб ойликда қилинган қаттиқ меҳнат режани бажаришга лойиқ ҳосил тўплашда ҳал қилувчи давр бўлишини айтиб, қўшимча топшириқлар ва уларни бажариш муддатини қатъий белгилаб беришди.

Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида мазкур соҳа мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Айни пайтда тадбиркорлик одамларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини юзага чиқарувчи восита сифатида ҳам намоён бўлаётир.

Шу ўринда иқтисодиётимизнинг инвестицион жозибадорлиги ҳам кудан кун ошиб бормоқда.

Косонсой туманида умумий қиймати 1,0 млн. АҚШ долларлик Хитой Халқ Республикаси компанияси «PREMIUM WOOL CARPETS» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Косонсой тўқимачи” МЧЖ худудида “Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда ва биринчи босқичда 790 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритилди. Ушбу корхона ишга тушиш натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ушбу корхонага ташриф буюриб, иш фаолияти билан танишди. Инвестор билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалар ҳақида фикр юритди.

2023 йил 1 июль ҳолатига Косонсой туманида фаолият кўрсатаётган қурилиш корхоналари сони 165 тани ташкил этиб, улар томонидан жорий йилнинг январ-июнь ойларида жами 272,0 млрд сўмлик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.

🏗 Қурилиш ишларининг 19,9 %и йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган.

2023-2024-ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

▫️Маълум қилинишича (https://t.me/uzedu/22521), ваколатли ташкилотлар томонидан рўйхатдан чиқарилган сертификатларни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

▫️Сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаганлиги, яъни бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжудлиги;

▫️Баъзи сертификатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;

▫️Сертификатларнинг ҳаққонийлигини текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;

▫️Айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги, тест саволларининг доимий такрорланиши.