Маълумки, шу кунларда ғўза парваришида муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш жамланган зарбдор ойлик давом этмоқда.
Аномал иссиқ туфайли ғўзаларда зараркунандалар ва касалликларга чалиниш кўпайган. Бунга қарши курашнинг энг синалган усуллари чилпишни якунлаш, биоусуллардан фойдаланиш, шарбат усулида суғоришдан иборат.
Хусусан, мавжуд культиватор тракторларини тўлиқ ишга жалб этиш, суғоришда маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобига ҳосилга ҳосил қўшиш имкониятлари хусусида тегишли вазифалар белгилаб берилди.
"Наманган пахта текс" МЧЖда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, ММТП раҳбарлари, фермерлар иштирокида ана шу вазифаларнинг бажарилиши бўйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда соҳага дахлдор мутасаддилар долзарб ойликда қилинган қаттиқ меҳнат режани бажаришга лойиқ ҳосил тўплашда ҳал қилувчи давр бўлишини айтиб, қўшимча топшириқлар ва уларни бажариш муддатини қатъий белгилаб беришди.






