Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида мазкур соҳа мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Айни пайтда тадбиркорлик одамларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини юзага чиқарувчи восита сифатида ҳам намоён бўлаётир.
Шу ўринда иқтисодиётимизнинг инвестицион жозибадорлиги ҳам кудан кун ошиб бормоқда.
Косонсой туманида умумий қиймати 1,0 млн. АҚШ долларлик Хитой Халқ Республикаси компанияси «PREMIUM WOOL CARPETS» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Косонсой тўқимачи” МЧЖ худудида “Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда ва биринчи босқичда 790 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритилди. Ушбу корхона ишга тушиш натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ушбу корхонага ташриф буюриб, иш фаолияти билан танишди. Инвестор билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалар ҳақида фикр юритди.






