Янгиликлар
Наманган вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан Мираҳмедов Комилжон Турсунович Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
📌 Комилжон Турсунович 1970 йилда Косонсой туманида туғилган. 1992 йилда Новосибирск қурилиш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий Бизнес мактаби магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, бизнес бошқаруви.
Комилжон Мираҳмедов меҳнат фаолиятини Худойбердиев номли давлат хўжалиги бригада бошлиғи лавозимидан бошлаган. 1992-2018 йилларда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш корхонаси устаси, «Чорватехсервис» корхонаси ёрдамчи ҳисобчиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани давлат акциядорлик жамияти машина трактор парки ер ўзлаштириш ва чорвачиликка хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги мутахассиси, туман ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, комунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Косонсой тумани «Иссиқлик манбаи» корхонаси бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи, «Ягона дарча» маркази директори, Косонсой тумани Ташқи ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Косонсой тумани филиали раҳбари, Косонсой тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарининг буйруғи билан Мамадалиев Жобирхон Ёқубхонович Косонсой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.
▫️Жобирхон Мамадалиев 1986 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
▫️Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Косонсой тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ инспектори лавозимида бошлаган.2016-2018 йилларда Учқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 2018-2020 йилларда Тўрақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 2021-2022 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2022-2023 йилларда Косонсой тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият юритган.
▫️Янги тайинловга қадар Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
☑️ Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” доирасида ўқувчи - ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш, шунингдек, уларни мусиқа ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш асосий кўзланган мақсадлардан бири саналади.
Жорий йилнинг 19 август куни Косонсой туманидаги умумий ўрта таълим мактабларига 7 турдаги мусиқа асбоблари (дутор, рубоб, доира, дўмбира, танбур, ғижжак, най) ҳамда 4 турдаги спорт анжомларини (футбол, волейбол, баскетбол ва гандбол тўплари) топшириш маросими бўлиб ўтди.
Жисмоний тарбия ва мусиқа фани ўқитувчилари иштирокидаги тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда устозлар томонидан миллий мумтоз қўшиқларимизни жонли ижро этилгани барчага бирдек манзур бўлди. Тадбирда Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Эргашев қатнашиб, яратилаётган имкониятларда унумли фойдаланиб, келажакда санъат ва спорт соҳасида етук кадрларни тарбиялашда ўқитувчиларга мувафаққият тилади.
Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги "Бобомурод ҳосили" фермер хўжалигида 2023 йил пахта ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Косонсой тумани ҳокими Д.Қодиров, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А.Гаффаров ҳамда ўринбосари А.Жўраев, ММТП раислари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда пахта майдонларида дефолиация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ҳозирда техника воситаларининг қарийб барчасига сифатли техник ва сервиз хизмат кўрсатилиб, мавсумга шай ҳолга келтирилгани таъкидланди.
Пахтанинг соғломлиги, ҳосилнинг чўғи бор-йўқлигини далага шундай қараб билса бўлади,— дейди Алижон Жўраев. Бунинг учун фақат ҳар бир кунни ғанимат билиш, ишга оқилона ва масъулият билан ёндашиш, асло хотиржамликка берилмаслик зарур.
“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра,
2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.










